Размер
Урок здоровья в рамках проекта «Здоровье в семье»
Play

Урок здоровья в рамках проекта «Здоровье в семье»

24 мая 2013 года во всех вузах, профессиональных колледжах, академических лицеях и школах Республики Узбекистан в рамках проекта «Здоровье в семье» пройдет Урок здоровья. Акция охватит 1800 высших и средних специальных учебных заведений и более 2 млн. студентов и учащихся. Также в ней примут участие 9765 школ и более 4,5 млн. учеников. Организаторами акции выступают Фонд Форум, Министерство высшего и среднего специального образования РУз, Министерство народного образования РУз и Министерство здравоохранения РУз.

Цели урока: раскрыть сущность понятия «здоровый образ жизни»; сформировать у учащихся бережное отношение к своему здоровью; сформировать представление о здоровье как об одной из главных ценностей человеческой жизни.

Задачи: формирование у учащихся необходимых знаний, умений и навыков по здоровому образу жизни; расширение знаний о здоровом образе жизни; формирование сознания того, что здоровье зависит от самого человека и др.

Урок будет проходить в интерактивном формате, также будет продемонстрирован ролик, посвященный здоровому образу жизни, и розданы специальные буклеты. Главными тема урока являются: понятие «здоровье», основные факторы его поддержания, роль семьи в ведении здорового образа жизни. Информация будет подана в интересной, легкой и доступной форме.

Kitob o'qish

Kitob o'qish bilim olish degani! Bilim olish o'zingni anglash degani.

Ижоддан чарчамаган мураббий

Куни кеча Тошкент архитектура ва қурилиш институти Архитектура факультетида “Архитектура муҳитлари дизайни” кафедраси мудираси М.Р.Бородина билан учрашув ўтказилди. Доцент Мария Ростиславовна ўз иши ва шогирдларининг ижодий ишлари билан таништирди.

Биз эса уларнинг архитектура соҳаси борасида қилган дизайнерлик ишларини кўриб лол қолдик. Бу хусусда минг марта сўзлагандан кўра бир бора кўриш афзал.

Учрашувни ОЎМТВ қошидаги ZiyoNET бўлим бошлиғи Иброҳим Ерматов олиб борди. Чунки И.Ерматов Марина Бородинани анчадан буён яхши танийди. Шунингдек, у узоқ йиллар мобайнида архитектура факультетида компьютер графиги бўйича талабаларга сабоқ берган.

В Узбекистане 26 колледжей будут перепрофилированы

В Узбекистане 26 профессиональных колледжей с 2013/2014 учебного года будут перепрофилированы.

Правительство Узбекистана 16 мая 2013 года издало постановление «О приеме в средние специальные, профессиональные образовательные учреждения Республики Узбекистан в 2013/2014 учебному году».

Начался прием заявок в Программу стипендий для одаренных студентов

20 мая 2013 года начался прием заявок в Программу стипендий для одаренных студентов, ежегодно проводимую Фондом Форумом и Общественным Фондом «Мехр нури».

Студентов, заканчивающих 1, 2 и 3 курс обучения в вузах Узбекистана, ждут с полным пакетом документов в офисе Фонда «Мехр нури».

Цель Программы – поддержка и стимулирование целеустремленной и талантливой учащейся молодежи. Прием документов осуществляется до 10 июля 2013 года. До 2012 года в программе могли участвовать студенты только 2-х и 3-х курсов. С прошлого года с целью расширения охвата программы, выявления и поощрения большего числа талантливых молодых людей к участию допускаются и студенты 1-го курса. Кандидатам, успешно прошедшим конкурс, ежемесячно в течение одного учебного года будет выплачиваться стипендия, в дополнение к получаемой, с возможностью продления на следующий год. Также они могут принимать участие в мастер-классах и тренингах в качестве слушателей, посещать разнообразные мероприятия Фонда Форума и партнерских организаций.

Юксак маънавиятли кадрларни тайёрлаш – буюк келажак пойдевори

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги “Маънавият ва маърифат” маркази “Маънавият тарғиботи” гуруҳи томонидан 23 май куни соат 10:00да “Юксак маънавиятли кадрларни тайёрлаш – буюк келажак пойдевори” мавзусида ўқув-семинар ўтказилиши режалаштирилган.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Тошкент шаҳар Маънавият ва маърифат Кенгаши ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги “Маънавият ва маърифат” маркази билан ҳамкорликда ўтказиладиган ушбу ўқув-семинарда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги масъул ходимлари, Тошкент шаҳри ва туман Маънавият тарғибот марказлари раҳбарлари, Тошкент шаҳрида жойлашган барча олий таълим муассасаларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича проректорлари ва профессор-ўқитувчилар ўз маърузалари билан иштирок этадилар.

Маънавият соҳасида фаолият кўрсатаётган мутахассислар, ўқитувчилар, талабалар ва барча қизиқувчиларни мазкур ўқув-семинарга таклиф этамиз.

Жиззах вилоятида болаларнинг таълим олиши

2013 йил 16 май куни Жиззах шаҳрида «Оила институтини мустаҳкамлаш асосида бола фаровонлиги масалаларини ёритишда Ўзбекистон ОАВ салоҳиятини ошириш» лойиҳаси доирасида «Вилоятда болаларнинг таълим олиши» мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Жиззах вилоят ҳокимлиги, БМТ нинг ЮНИСЕФ болалар жамғармаси, Халқаро журналистларни қайта тайёрлаш маркази Ўзбекистон босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди билан ҳамкорлигида журналистлар учун амалга оширилаётган “Оила институтини мустаҳкамлаш асосида бола фаровонлиги масалаларини ёритишда Ўзбекистон ОАВ салоҳиятини ошириш” лойиҳаси доирасидаги давра суҳбатида вилоят халқ таълими бошқармаси мутахассислари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Давра суҳбати аввалида сўз олган лойиҳанинг вилоят бўйича координатори Ҳ.Фозилов мустақиллик йилларида оила институтини шакллантириш давлат сиёсати даражасига кўтарилгани, оила институтини мустаҳкамлашда ва бола ҳуқуқларини тарғиб этишда, қолаверса Ўзбекистонта болаларнинг таълим олиши борасида қатор ютуқларга эришилгани, соҳадаги асосий вазифа — таълим сифатини ошириш, таълимдан умумий фойдаланиш имкониятларини сақлаш ва аҳолини умри давомида ўқитиш ишлари яна ҳам юқори даражада амалга оширилаётгани ва бу жараёнларни ёритишда ОАВларининг ўрни алоҳида эканлигини таъкидлади.

Шундан сўнг, Вилоят ХТБ “Таълим маркази” директори Гулчеҳра Абдуллаева вилоятда 2012-2013 ўқув йилида эришилган ютуқлар, соҳадаги илғор педагогик технологияларни қўллаш борасидаги натижалар, таълим сифатини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида йиғилганларга батафсил ахборот берди. “Ўқув йили мобайнида фанлар бўйича янги намунавий ўқув режа ва дастурлари ишлаб чиқилиб, барча туман (шаҳар) халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимларига етказилди, ўқув йили давомида “Дарс муқаддас” ва ўрган-ўргат тадбирлари доирасида яратилган энг яхши тажрибалар барча ҳудудларда оммалаштирилди. Шунингдек, доимий харакатдаги вилоят ўқув семинарлари ўтказилиб, керакли меъёрий хужжатлар, тарқатма материаллар тайёрланди”, деди Вилоят ХТБ “Таълим маркази” директори Г.Абдуллаева.

2012-2013 ўқув йилида Жиззах вилоят бўйича жами 772 та таълим муассасалари, шу жумладан 545 та умумий ўрта таълим мактаблари, 163 та мактабгача ва 14 та “Баркамол авлод болалар марказ”лари, 22 та болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари, 17 та мусиқа ва санъат мактаби, 1 та Меҳрибонлик уйи ва 4 та махсус мактаб интернатлари фаолият кўрсатмоқда. Таълим 5 та тилда: ўзбек, рус, қозоқ, тожик ва қирғиз тилларида олиб борилади. Жумладан, ўзбек тилида 190749 ( 93 %) нафар, рус тилида 5897 (2 %) нафар, қозоқ тилида 916 ( 2 %) нафар, тожик тилида 1001 (1%) нафар, қирғиз тилида 3268( 2 %) нафар, жами 201831 нафар ўқувчилар таълим-тарбия олмоқда.

Маълумки, Ўзбекистонда фуқаролик жамияти ва ҳуқуқий давлатнинг барпо этилиши жамият аъзоларининг болалик чоғиданоқ ҳуқуқий онгини ўстириш ва ҳуқуқий маданиятини шакллантириш масалалари билан бевосита боғлиқ. Шу сабабли бу борадаги миллий ва ҳалқаро қонунчиликни, хусусан Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенцияни ўрганиш, бу борада таълим тизимида фаолият юритувчи босма ОАВ фаолияти беқиёс. Бугунги кунда вилоят халқ таълими бошқармаси муассислигидаги “Камолот кўзгуси” газетасини мисол қилиб келтириш мумкин. Газета бош муҳаррири Бахтиёр Худойбердиев якунланаётган ўқув йили давомида асосий эътибор таълим муассасаларида ўқтишнинг сифат босқичига кўтарилаётгани, илғор педагоглар, уларнинг иш тажрибаларини оммалаштиришга муҳим аҳамият берилгани ҳусусида гапирди. Мамлакатимиз аҳолисининг аксарият қисмини болалар ташкил этишини инобатга оладиган бўлсак, бола ҳуқуқларини ўрганиш ва уларга асосий эътиборини қаратиш куннинг долзарб масалаларидан бири.

Узлуксиз таълим катта ёшли аҳоли билим даражасини мустаҳкамлашнинг асосий шарти саналади. Бу ёшдаги одамлар ўз оиласи фаровонлигини таъминлаш учун шарт-шароит яратиш билан бир қаторда ўз халқи иқтисодий фаровонлигининг янада юксалишига салмоқли ҳисса қўшишга қодир. Бу эса барча муҳим ижтимоий мақсадларга эришишга кўмаклашишда ҳаётий зарур восита ҳисобланади. Айни пайтда мавжуд жами техник воситалар муайян даражада барча ёшдаги одамларнинг таълим марказларидан олисда яшашидан қатъи назар улар учун таълим олиш имкониятини яратади.

Таълимнинг ҳаётда тутган ўрни фуқаролар, фуқаролик жамияти ва хусусий секторнинг таълим соҳасидаги ташаббусларни режалаштириш ва амалга оширишда давлат сектори ролини ошириш ҳамда кучайтиришда фаол иштирок этишини тақозо этади.

Давра суҳбатида иштирокчилар турли матбуот нашрларида болалар ҳуқуқлари бўйича эълон қилинган материалларни таҳлил ва муҳокама қилдилар. “Бола ҳуқуқлари тўғрисида”ги Конвенция ва Ўзбекистон Республикасининг “Бола ҳуқуқлари тўғрисида”ги Қонуни талабларидан келиб чиққан ҳолда бола ҳуқуқларини амалга оширишнинг долзарб жиҳатларини ёритиш бўйича зарур тавсияларни ўртага ташладилар.

Журналистларнинг оилалар фаровонлигини таъминлаш, бола таълим-тарбияси учун оила ва жамият аъзоларининг масъулиятини кучайтириш, ОАВда бу мавзуда чоп этилган материалларнинг сифатини оширишда уларнинг амалий кўникмаларини мустаҳкамлашда бу каби давра суҳбатлари муҳим аҳамият касб этишини эътироф этдилар. ОАВ ходимларининг билимини ошириш, ахборот манбаларидан тўғри фойдаланиш, болаларни ОАВда ёритишда ахлоқий меъёрларга риоя этиш, мавзуни ҳар томонлама ёритишга эътибор қаратиш ва ОАВда эълон қилинаётган материалларнинг сифат жиҳатини яхшилаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Шу билан бирга таълим самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилиб, ўтган даврдаги фаолият натижалари, келгусида жойларда ўтказиладиган давра суҳбатларининг мавзулари юзасидан зарур тавсиялар берилгач давра суҳбати якунланди.

📎📎📎📎📎📎📎📎📎📎